Тошкентдаги бозорларни хонавайрон қилган “бозорқўм” ҳақидаги маълумотлар очиқланди

Жамият

image

Пойтахтдаги “Янгиобод ихтисослашган бозори” директори И. қатор коррупциявий жиноятларни содир этишда айбланиб, тергов ўтказилмоқда.

Маълумотларга кўра, у муқаддам савдо ва бозор соҳаларида ишлаб, бир неча маротаба судланган, сўнгги бор “Сергели деҳқон бозори” директори лавозимида ишлаганда содир этган суиистеъмолчиликлари ва талон - торожликлар учун 2016 йилда суд ҳукми билан жазоланган. 

И. 2019 йил февраль ойида яна “Сергели деҳқон бозори” директори лавозимига тайинланиб, ўша йилнинг апрель ойидан эса “Янгиобод ихтисослашган бозори” директорлигига ўтган.

Бу бозорда ҳам “эски ҳунарини” давом эттирган И. бозорга шахсий мулки сифатида қараб, тушумларни ва бозор мулкини талон - торож қилиш билан шуғулланиб келган.

Ғараз мақсадларини амалга ошириш учун атрофига ўзига ҳайриҳоҳ шахсларни тўплаб, қисқа муддатда 2,7 млрд. сўмлик тушум пулларини ўмарганлиги, 919 млн. сўм солиқдан бўйин товлаганлиги, бозорда 124 та ноқонуний қурилмалар қурдирганлиги аниқланган.

Талон - торож қилган пуллардан қарийб 740 млн. сўмини легаллаштирган, жумладан, 340 млн. сўмга 5 хонали квартира, 200 млн. сўмга “Траилблезер” автомашинасини сотиб олган.  

Бундай талон - торожлик оқибатида бозор ўта аянчли ҳолатга келиб қолган.

Шу билан бирга, “Сергели деҳқон бозори”, “Фарҳод деҳқон бозори”,  “Авиасозлар деҳқон бозори”га ўзига яқин шахсларни лавозимга ўтказишга эришиб, ушбу бозорларга ҳам ўзи норасмий раҳбарлик қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

коррупция прокуратура бозор

Баҳолаганлар

611

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг