“Сергели” ва “Ўрикзор” бозорларида ижара ҳақи ўзгаради

Жамият 8316

 

 

“Тошкент шаҳридаги бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг янги миқдорларини жорий этиш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди.

Қарорга мувофиқ:

  • бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимларнинг миқдорлари;
  • “Iste’molda bo’lgan transport vositalari va ehtiyot qismlar Sergeli bozori” масъулияти чекланган жамияти томонидан кўрсатилган хизматлар учун ундириб олинадиган тўловлар, ижара ҳақи миқдорлари ва “O’rikzor savdo kompleksi” масъулияти чекланган жамияти томонидан кўрсатилган хизматлар учун ундириб олинадиган тўловлар ҳамда ижара ҳақи миқдорлари;
  • бозорлар ва савдо комплексларида инвентарларини ижарага бериш ва кўрсатиладиган хизматлар учун ундириладиган тўловларнинг миқдорлари;
  • бозорлар ва савдо комплекслари балансидаги бино ва иншоотлардан фойдаланганлик учун ижара тўловларининг миқдорлари;
  • бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудидаги умумий фойдаланиладиган объектларни сақлаш бўйича кўрсатиладиган мажбурий хизматлар учун ундириладиган тўлов миқдори тасдиқланиши мумкин.

Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси (Н.Турсунов), Марказий банкнинг Тошкент шаҳар бош бошқармаси (М.Тоҳиров), “Муниципал активларни бошқариш маркази” ДУК (М.Ирматов) бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти билан биргаликда бозорлар ва савдо комплексларида бир марталик йиғимлар, тўловлар, ижара ҳақи тўловлари ва кўрсатиладиган мажбурий хизматлар қийматининг янги миқдорларини жорий этиш бўйича белгиланган тартибда зарур тадбирлар ўтказилишини таъминлайди.

Қарор лойиҳаси муҳокамаси жорий йилнинг 27 февралигача давом этади.

Бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимларнинг миқдорлари

Т/р

Маҳсулот тури

Ўлчов
бирлиги

Тўлов миқдори (сўм ҳисобида)

1.

Маҳсулотларни савдо ўринларида сотиш:

 

 

1.1.

Мевалар:
ҳўл мевалар:
олма, анор, нок, шафтоли, анжир, олхўри, гилос, кўк ва қизил султон, ўрик, узум, олча, қулупнай, малина ва ҳ. к.

1 ўрин/
кунга

8500

 

цитрус ва тропик мевалар (апельсин, мандарин, лимон, банан, ананас, киви ва ҳ. к.) ҳамда чет элдан келтирилган бошқа ҳўл мевалар.

1 ўрин/
кунга

19000

 

Қуруқ мевалар, ёнғоқлар:
туршак, баргак, майиз, ёнғоқ, ерёнғоқ, бодом, писталар, шўрданак ва ҳ. к.

1 ўрин/
кунга

16500

1.2.

Сабзавотлар: 
картошка, пиёз, карам, сабзи, саримсоқ, лавлаги, шолғом, булғор қалампири, бақлажон, патиссон, помидор, бодринг ва ҳ. к. хамда пиширилган жўхори

1 ўрин/
кунга

6000

Иссиқхоналарда етиштирилган помидор ва бодринг

1 ўрин/
кунга

11000

1.3.

Полиз маҳсулотлари: 
ҳандалак, қовун, тарвуз, қовоқ (6 кв. метргача)

1 ўрин/
кунга

16000

1.4.

Дон маҳсулотлари:
гуруч, кунгабоқар, ёрмалар (крупа), буғдой, сўли, арпа ва ҳ. к.

1 ўрин/
кунга

11000

1.5.

Дуккакли маҳсулотлар:
мош, ловия, нўхат ва ҳ. к.

1 ўрин/
кунга

11000

1.6.

Сут маҳсулотлари: 
сут, қатиқ, қаймоқ, сметана, уй пишлоғи, сузма ва ҳ. к.

1 ўрин/
кунга

9000

1.7.

Тузламалар:
карам, бодринг, помидор ва ҳ. к.

1 ўрин/
кунга

11000

1.8.

Зиравор ва дориворлар (зира, мурч, қалампир ва ҳ. к) ҳамда асал

1 ўрин/
кунга

13500

1.9.

Кўкатлар (шу жумладан иссиқхонада етиштирилганлар)

1 ўрин/
кунга

6000

1.10.

Тухум

1 ўрин/
кунга

11000

1.11.

Гуллар ва кўчатлар (6 кв. метргача)

1 ўрин/
кунга

26500

1.12.

Нон маҳсулотлари (оби нон, патир ва ҳ. к)

1 ўрин/
кунга

6000

1.13.

Уйда тайёрланган консерваланган маҳсулотлар, пазандалик маҳсулотлари ва уй шароитида тайёрланган қандолатчилик маҳсулотлари

1 ўрин/
кунга

15500

1.14.

Саноат йўли билан ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотлари

1 ўрин/
кунга

19000

Салқин ичимликлар

1 ўрин/
кунга

38000

1.15.

Миллий таомлар

1 ўрин/
кунга

17500

1.16.

Полиэтилен ва қоғоз пакетлар, саватлар ва посилка қутилар

1 ўрин/
кунга

8500

1.17.

Супурги

1 ўрин/
кунга

6000

1.18.

Тирик балиқ

1 ўрин/
кунга

14000

1.19.

Халқ ижодкорлиги, халқ ҳунармандчилиги ва косибчилик товарлари (6 кв. метргача)

1 ўрин/
кунга

14500

2.

Гўшт маҳсулотлари:
мол, қўй, чўчқа, парранда гўшти, жигар, думба ва ҳ. к.

1 ўрин/
кунга

19000

Тайёр пишган гўштли маҳсулотлар: (қази, тил, янгилик, рулетлар, колбасалар ва х.к.)

1 ўрин/
кунга

25500

3.

Маҳсулотларни автомашиналардан сотиш:

 

 

 

енгил автомашиналардан

1 машина

26000

юк автомашиналаридан

1 машина

35500

тиркамали, ярим тиркамали юк автомашиналари ва автопоездлардан

1 машина

44500

маҳсулотларни ердан сотиш (савдо расталаридан ташқарида, махсус ажратилган жойларда) (6 кв. метргача)

1 ўрин/
кунга

28500

4.

Уй ҳайвонлари учун ем-озуқалар (ҳар бир тиркама ёки юк автомашинаси учун): 
шрот, шелуха, комбикорма, пичан, сомон, гуруч ва маккажўхори пояси ва ҳ. к.

1 машина

17500

5.

Қурилиш материалларини сотиш:

 

 

5.1.

Бозорлар ва савдо комплекслари томонидан махсус ажратилган жойларда оғир ва катта ўлчамдаги қурилиш материалларини сотиш:

 

 

 

6 кв. метргача

1 ўрин/
кунга

25500

6 дан — 15 кв. метргача

1 ўрин/
кунга

38000

15 дан — 30 кв. метргача

1 ўрин/
кунга

50500

5.2.

Кичик ўлчамдаги қурилиш материаллари (майда ўлчамли), сантехника, ёритиш ускуналарини (люстра, светильниклар ва ҳ. к.) сотиш (6 кв. метргача)

1 ўрин/
кунга

19000

6.

Илгари фойдаланишда бўлган буюмлар ва эҳтиёт қисмларни сотиш:

 

 

6.1

Автомобиллар учун эҳтиёт қисмлар

1 ўрин/
кунга

10500

6.2

Уй-рўзғор жиҳоз буюмлари ва кийим-кечаклар

1 ўрин/
кунга

7500

6.3

Ноёб ҳамда қадимий (антиквариат деб хисобланган) чинни ва биллур (хрусталь) буюмларни сотиш

1 ўрин/
кунга

16000

7.

Мол бозорига олиб кириладиган ҳар бир чорва моллари учун

 

 

7.1.

От, той, туя

1 бош

23500

 

бўталоқ, эшак

1 бош

19000

7.2.

Йирик шохли қорамол:

 

 

 

йирик шохли қорамол (шу жумладан сигир бузоғи билан)

1 бош

23500

 

бузоқ

1 бош

15500

7.3.

Майда шохли қорамол:

 

 

 

қўй, эчки (қўй қўзиси билан, эчки улоғи билан ва ҳ. к.)

1 бош

15500

 

қўзи, улоқ

1 бош

9000

7.4.

Чўчқалар, чўчқа болалари

1 бош

15500

8.

Уй паррандалари: курка, товуқ, ўрдак, ғоз

1 бош

2500

 

товуқ, курка, ўрдак, ғоз жўжалари

10 бош

2500

9.

Итлар ва мушуклар

1 ўрин/
кунга

16500

10.

Манзарали қушлар ва балиқлар

1 ўрин/
кунга

22500

11.

Итлар, мушуклар, манзарали қушлар ва балиқлар учун озуқалар ҳамда тегишли аксессуарлар ва буюмлар, бир жойда

1 ўрин/
кунга

16500

12.

Итлар, мушуклар, манзарали қушлар ва балиқлар, шунингдек уларнинг озуқалари ва тегишли аксессуарлар ва буюмлар, бир жойда

1 ўрин/
кунга

16500

13.

Пойабзал таъмирлаш хизмати

1 ўрин/
кунга

7500

 

Бозорлар ва савдо комплексларида инвентарларни ижарага бериш ва кўрсатиладиган хизматлар учун ундириладиган тўловларининг миқдорлари

 

Т/р

Кўрсатиладиган хизматлар тури

Ўлчов бирлиги

Тўлов миқдори (сўм ҳисобида)

1.

Инвентарларни ижарага бериш:

 

 

1.1.

Тош-тарозилар учун

1 кунга

4000

1.2.

Катта юк тортиш тарозилари учун

 

 

 

150 кг. гача

1 кунга

14500

 

150 кг. дан 1500 кг.гача

1 кунга

21500

1.3.

Савдо жиҳозлари учун (болта, тахтакач, пичоқ, ўриндиқ, воронка, патнис, сават ва ҳ. к.) (бутун тўплам учун, тўплам савдо фаолияти тури заруратидан келиб чиққан ҳолда аниқланади)

1 кунга

4000

1.4.

Махсус уст-бош кийимлар учун (халат, этак, енглик) (бутун тўплам учун) (тўплам савдо фаолияти тури заруратидан келиб чиққан ҳолда аниқланади)

1 кунга

2000

1.5.

Маҳсулотлар учун брезент бериш

1 кунга

3500

1.6.

Аравачалар учун

1 кунга

22000

1.7.

Реклама жойлаштиришга ажратилган ер майдонидан фойдаланганлиги учун (1 м2)

1 кунга

6000

1.8.

Реклама ускуналаридан фойдаланганлик учун (1 м2)

1 кунга

1500

1.9.

Турғун савдо шаҳобчаларининг атрофидан кўргазма стендлар сифатида фойдалананлик учун (1 м2)

1 кунга

1500

2.

Кўрсатиладиган хизмат турлари:

 

 

2.1.

Қишлоқ хўжалик ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш:

 

 

 

совуткичларда (ҳар бир яшик, қоп ва ҳ.к. учун)

1 кунга

8500

 

омборхоналарда, сақлаш камераларида (ҳар бир яшик, қоп ва ҳ. к. учун)

1 кунга

6000

 

бозор ҳудудидаги расталарда ва очиқ жойларда (савдо ўрни ҳисобидан)

1 кунга

3000

2.2.

Буюмларни омборларда сақлаш (бир 50 х 50 х 100 ўлчамдаги жой учун)

1 кунга

4500

2.3.

Маҳсулотларни тарозида тортиш:

 

 

 

катта юк тарозида

1 марта тортиш

3500

 

йирик ва майда шохли қорамолни тортиш

1 марта тортиш

3500

2.4.

Автотарозилардан фойдаланиш:

 

 

 

юк кўтариш қуввати 5 тоннадан ортиқ бўлган тиркамали, ярим тиркамали юк автомашиналари ва автопоездлардан:

 

 

 

юк билан

1 марта ўлчаш

29000

 

юксиз

1 марта ўлчаш

22500

 

юк кўтариш қуввати 5 тоннагача бўлган  тиркамали ва ярим тиркамали юк автомашиналаридан:

 

 

 

юк билан

1 марта ўлчаш

22000

 

юксиз

1 марта ўлчаш

15000

 

енгил автомашиналардан:

 

 

 

юк билан

1 марта ўлчаш

12000

 

юксиз

1 марта ўлчаш

7000

 

тиркамали енгил автомашиналардан:

 

 

 

юк билан

1 марта ўлчаш

14500

 

юксиз

1 марта ўлчаш

11500

2.5.

Меҳмонхона хизматидан фойдаланиш (1 та жой учун)

1 кунга

14500

2.6.

Автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш учун:

 

 

 

енгил автомашиналар учун

20 минутгача

2000

40 минутгача

3000

1 соатгача

4000

2 соатгача

5000

3 соатгача

6000

4 соатгача

7000

4 соат ва ундан ортиқ вақт учун

8000

 

юк автомобиллари учун

20 минутгача

3000

40 минутгача

4000

1 соатгача

5000

2 соатгача

6000

3 соатгача

7000

4 соатгача

8000

4 соат ва ундан ортиқ вақт учун

9000

2.7.

Бозорларнинг ер тўла қисмида ташкил этилган Автотранспорт воситаларини сақлаш учун

1 ой учун

180000

2.8.

Ҳожатхона хизматидан фойдаланиш

1 марта

1000

2.9.

Телефондан фойдаланиш

1 марта

1000

2.10

Радиоузел орқали эълон бериш

3 марта такрор

3000

3

Бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудига кирувчи автотранспорт воситаларидан ундириладиган тўловлар:

 

 

 

1.Транспорт воситаларининг юк ортиш ва тушириш учун бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудига кириши (қишлоқ хўжалик маҳсулотларини тушириш учун кирган автотранспорт воситалари бундан мустасно)

 

 

 

енгил автомобиллар учун

1 марта кириш

7500

 

юк автомобиллари учун

1 марта кириш

21500

 

2. Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари улгуржи бозорларига юк ортиш учун кириш:

 

 

 

юк автомобилларига

1 марта кириш

18000

 

енгил автомобилларга

1 марта кириш

9000

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 22
Рейтинг: 2.1
Будьте в курсе событий!
×
×