Тошкентда ЙТҲга учраган Spark ҳайдовчиси вафот этди

Жамият

image

Тошкент шаҳри Чилонзор туманида йўл-транспорт ҳодисасига учраган Spark ҳайдовчиси вафот этди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, бугун, 24 май куни тахминан соат 04:45 ларда Чилонзор тумани Бунёдкор кўчасида 1985 йилда туғилган Ф.Ю. Spark русумли автомобилда ҳаракатланаётиб бошқарувни йўқотган ва қарама-қарши йўналишни ажратиб турувчи тўсинга урилган.

ЙТҲ оқибатида автомобиль ҳайдовчиси тан жароҳатлари билан шифохонага олиб борилган, бироқ у шифокорларнинг уринишларига қарамсдан вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

175

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг