Тошкентда ЙТҲ. Ҳайдовчи 9 та машинага етказилган моддий зарарни қоплашга мажбур этиладими?

3-саҳифа

image

Aввалроқ, Тошкент шаҳар Юнусобод туманида BMW 850i русумли автомобиль бир нечта машинага тўқнашиб, ЙТҲ содир этгани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур тўқнашув ҳақида Тошкент шаҳар ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизмати расмий хабар берди. 

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 6 ноябрь куни тахминан, соат 21:30 да Юнусобод тумани Aмир Темур кўчаси, 1-уй қаршисида 10 та автомашина билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди. Бу тўқнашувга BMW 850i русумли автомобилнинг юқори тезликда ҳаракатланиб, Nexia-3 русумли автомашина урилиши сабаб бўлган. Оқибатда, ҳаракатсиз йўл четига олиб қўйилган 3 та – Captiva, KIA CARNIVAL, Matiz, Spark, Cobalt, Malibu русумли автомашиналарга жиддий зарар етган. 

“Воқеага гувоҳ бўлган фуқароларнинг фикрига қараганда, BMW 850i автомашинаси катта тезликда ҳаракатланган. Тошкент шаҳри ҳудудида тезликнинг максимал даражаси 70 км. соат бўлиши керак. Воқеа содир бўлган ҳудудда машиналар гавжум ҳаракатланишини ҳисобга олганда тезликни ошириш жуда хавфли”, дейилади хабарда.

Ҳодиса ўрганилиши жараёнида BMW 850i автомашинасига жиддий зарар етгани аниқланган. Aҳоли фикрига қараганда, бундай русумдаги қимматбаҳо “иномарка” шаҳар бўйича ягона. BMW ҳайдовчиси олган тан жароҳати юзасидан шифохонага ётқизилган. Бошқа жароҳатланганлар йўқ. 

Ҳозирда ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув-тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бу суриштирув ишлари якунлангач, воқеага сабабчи бўлган шахсга моддий зарарни қоплаб бериш мажбурияти юкланиши кутилмоқда.

Динара Юсупова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

BMW

Баҳолаганлар

528

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг