Тошкентда йирик ЙТҲ! 10 киши жароҳатланди

Жамият

image

Кеча, 25 декабрь куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида 4 машина иштирокида йирик йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар қилмоқда.

ЙТҲ соат 17:00 атрофида ГАЗ 3302, Damas, Lacetti ва ВАЗ 2106 иштирокида содир бўлган. Барча автомобиль ҳайдовчиларининг шахси аниқланган.

ЙТҲ натижасида ВАЗ 2106 ҳайдовчиси ва унинг тўрт нафар йўловчиси, Lacetti ҳайдовчиси ва унинг уч нафар йўловчиси, шунингдек, Damas йўловчиси турли оғирликдаги жароҳат олган ва шифохонага етказилган.

ЙТҲ Lacetti ҳайдовчиси 20 ёшли Муҳаммадали Т.нинг хатоси билан юз бергани тахмин қилиняпти. У Бунёдкор–Байналминал кўчаси бўйлаб ҳаракатланганаётганда тезликни сезиларда даражада ошириб, бошқарувни эплай олмай, йўлнинг қарама-қарши тарафига чиқиб кетиб, бошқа автомобиллар билан тўқнашув содир этгани айтилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Тошкент

Баҳолаганлар

225

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг