Тошкентда яна 4 та машина иштирокида ЙТҲ юз берди (видео)

3-саҳифа

image

Бугун, 15 ноябрь куни соат 11:00 ларда Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида тўртта автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълум қилди.

ЙТҲ туманнинг Себзор кўчасида содир бўлган. Equinox, Mercedes-Benz, Nexia ва Labo русумли машиналар тўқнашган.

Оқибатда бир нафар ҳайдовчи ва икки нафар йўловчига тиббий ёрдам кўрсатилган. 

Содир бўлган ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЖХХ ЙҲХБ ҳодимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 14 ноябрь куни ҳам Тошкентда 4 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлганди. Ҳодисада Lada Vesta, Equinox, Mercedes-Benz ва Nexia иштирок этган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ

Баҳолаганлар

169

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг