Тошкентда уч автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Бугун, 9 апрель куни соат 10:00 лар атрофида Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Бобур кўчасида жойлашган туман ИИО ФМБ биноси рўпарасида учта автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. 

ЙТҲда 1998 йилда туғилган Ф.М. бошқарувидаги Lacetti русумли, 1990 йилда туғилган Р.Ф. бошқарувидаги Damas русумли, 1978 йилда туғилган Д.А. бошқарувидаги Spark русумли автомобиллар иштирокида содир бўлган.

Тўқнашув натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. 

Мазкур ЙТҲ юзасидан Яккасарой тумани ИИО ФМБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, тўқнашув содир бўлиш сабабларига ойдинлик киритилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ

Баҳолаганлар

330

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг