Тошкентда тез ёрдам ходимлари “заявка” бўйича келиб фақат бир беморни кўраётганига изоҳ берилди

Жамият

image

Аввалроқ, Тошкентда тез тиббий ёрдам хизмати бригадаси чақирув бўйича чиқиб, оиладаги бир беморни кўриб. Бошқасини текширмай кетгани ҳақида хабар берган эдик.

Мазкур ҳолатга Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Феруза Ҳамробоева брифинг вақтида изоҳ бериб ўтди.

“Тез ёрдам ўз номи билан тез ёрдам. Битта одамга келган “заявка” бўйича мана шу бригадага вақт ажратилади. Бу дегани, бригада ўша беморни кўриб қайтиб станцияга кетади, дегани эмас. Унинг кетидан яна бир нечта чақирувни амалга ошириб, зориқиб кутиб турган беморлар бор. Шунинг учун ҳам тез ёрдам вакиллари битта чақирув бўйича бир одамни кўриш ваколатига эга”, деди Феруза Ҳамробоева.

Лекин оиладаги инсоннинг аҳволи критик бўлса, албатта, бригада тез шошилинч ёрдам кўрсатишга масъул эканлиги таъкидланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

628

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг