Тошкентда Spark Lacetti билан тўқнашди. Икки киши ҳалок бўлди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Жорий йилнинг 7 август куни Тошкентнинг Миробод туманида Spark Lacetti билан тўқнашди. Оқибатда икки киши ҳалок бўлди.

ЙТҲ соат 20:30 ларда Фарғона йўли кўчаси ва Бадахшон кўчаси чорраҳасида юз берган. 1964 йилда туғилган М.О. бошқарувидаги Spark русумли автомобиль ва 1997 йилда туғилган А.Қ. бошқарувидаги Lacetti русумли автомобиль ўзаро тўқнашган. ЙТҲ сабаблари аниқлаштирилмоқда.

Тўқнашув натижасида Spark русумли автомобиль йўловчилари вояга етмаган 2017 йилда туғилган М.М., 1968 йилда туғилган М.О., Lacetti русумли автомобиль ҳайдовчиси А.Қ. тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган. Spark русумли автомобиль ҳайдовчиси М.О. ва йўловчиси 1959 йилда туғилган Д.Э. олган тан жароҳатлари натижасида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Тошкент

Баҳолаганлар

193

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг