Тошкентда пиёда автобус уриб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
3-саҳифа
−
11 Декабрь 2021
8123Кеча, 10 декабрь куни Тошкент шаҳрида автобус ҳайдовчиси йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборди. Оқибатда жабрланувчи вафот этди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.
ЙТҲ тахминан соат 18:40 ларда Юнусобод тумани Амир Темур кўчаси Минор метроси қаршисида юз берган. Ҳайдовчиси 1990 йилда туғилган Т.Ж. бошқарувидаги давлат рақами 01 968 ХАА бўлган 72-сонли йўналишли автобус ҳаракатланаётган вақтида, йўлни белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган пиёда Т.У.ни уриб юборган.
Оқибатда пиёда олган жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган.
Қайд этилишча, мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023