Тошкентда маст ҳайдовчи йўл четида турган аёлни уриб юборди

Жамият

image
Учтепада 5 машина иштирокида йирик ЙТҲ юз берди north_east

Учтепада 5 машина иштирокида йирик ЙТҲ юз берди

Тошкентда 15 январь куни маст ҳолатда бўлган ҳайдовчи йўл четида бўлган аёлни уриб юборган. Оқибатда аёл ҳалок бўлган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, шу куни соат  01:55 да Шайхонтоҳур туманида содир бўлган ЙТҲ ҳақида Ички ишлар бўлимига мурожаат келиб тушган.

Аниқланишича, Тошкент вилоятида истиқомат қилувчи 28 яшар М. А. ВАЗ-2107 автомашинасини маст ҳолатда бошқарган. Лутфий ва Нурафшон кўчаларининг кесишмасида машинани бошқара олмай, йўл четига чиқиб кетган.  

Оқибатда йўл четида савдо қилиб турган 56 ёшли Д. В.ни уриб юборган. Аёл шифохонага ётқизилган. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, олган жароҳатлари туфайли аёл шифохонада вафот этган. 

 “Айни дамда воқеа юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда”, - дейилади хабарда.

Сарвар Анвар ўғли


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

ЙТҲ Тошкент

Баҳолаганлар

74

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг