Тошкентда Labo реклама устунига урилди. Бир киши ҳалок бўди

Жамият

image

Жорий йилнинг 11 август куни Тошкент шаҳрида юз берган йўл-транспорт ҳодисасида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.

ЙТҲ Чилонзор тумани Бунёдкор кўчасида юз берган. 20 ёшли Асадбек Н. Labo русумли юк автомобилини бошқариш давомида бошқарувни йўқотиб реклама устунига тўқнашган. Ҳодиса сабаблари аниқланмоқда.

ЙТҲ натижасида бадан шикастлари етган ҳайдовчи шифохонага етказилди. Йўловчи – 31 ёшли Тошкент вилоятилик Бекзод С. олган тан жароҳатлари сабабли воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган.

Мазкур факт бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266 моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Тошкент

Баҳолаганлар

104

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг