Тошкентда карантиндан сўнг ЙТҲлар сони кескин ошгани айтилди

Жамият

image

Тошкент шаҳрида карантин қоидалари юмшатилганидан сўнг, йўл-транспорт ҳодисалари қарийб 3 баробарга ўсди. Aвтоҳалокат натижасида ўлим ва тан жароҳати олиш кўрсаткичи ҳам сезиларли даражада ошган. Бу ҳақда “Zamon” информацион дастурида маълум қилинди.

Маълум бўлишича, Тошкентда 1-7 август оралиғида 1 дона йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган ва унинг оқибатида икки киши тан жароҳати олган. 15 августдан кейинги биринчи ҳафтанинг ўзида 17 та ЙТҲ содир этилган ва унинг оқибатида 3 киши вафот этган, 22 киши турли даражада тан жароҳати олган. 

Aниқланишича, мамлакатда карантин чоралари юмшатилганидан сўнг, йўл-транспорт ҳодисаларининг кескин ошиши кузатилмоқда.

“Кечки соат 18:00 дан тунги 03:00 гача бўлган вақт оралиғини таҳлил қилганимизда, бегуноҳ инсонларнинг ҳалок бўлиши ёки тан жароҳати олиб шифохонага мурожаат этиши ҳолатлари кўпроқ кузатилмоқда”, деди Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ бошлиғи Рафиқжон Жалилов.

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг январидан 20 августга қадар жами 403 йўл-транспорт ҳодисалари содир этилган бўлиб, уларнинг оқибатида 57 киши ҳалок бўлган, 470 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари олган. Болалар иштирокидаги эса 38 та ЙТҲ содир этилган бўлиб, унинг оқибатида 6 нафар бола ҳалок бўлган.

Aҳрорбек Ҳайруллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

37

Рейтинг

3.4

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг