Тошкентда Қурбон ҳайити намози масжидларда ўқиладими?

Жамият

image

Тошкент шаҳрида Қурбон ҳайити намози масжидларда очиқ ҳавода ўқилади. Бу ҳақда “Ўзбекистон 24” телеканали эфирида Ўзбекистон мусалмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков айтиб ўтди. 

“Ҳайит намозини карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда ўқиш учун барча кўрсатмалар бериляпти, шароитлар ҳозирланяпти. Бир неча кундан бери жамоат намозлари, жума намозлари ташқарида ўқиляпти. Ичкарида ўқилмаяпти. Демак ҳайит намозини ҳам ташқарида, очиқ ҳавода ўқиш учун шароит қилиняпти”, дейди Ҳомиджон Ишматбеков.

Шунингдек, Ишматбеков Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Қурбон Ҳайитининг биринчи куни 20 июль, сешанба кунига тўғри келиши ҳақида хулоса берганини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Қурбон ҳайити муносабати билан ҳафтасига 5 кун ишлайдиганлар ҳам 6 кун ишлайдиганлар ҳам 3 кун дам олади.

Маълумот ўрнида, Қозоғистонда Қурбон ҳайитини нишонлаш ва 2021 йилда қурбонлик қилиш маросимлари онлайн тарзда бўлиб ўтади. Россия пойтахти Москвада эса Қурбон ҳайити намози масжидларда ўқилмайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қурбон ҳайит ҳайит намози Ўзбекистон мусалмонлари идораси

Баҳолаганлар

520

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар