Тошкентда қатор ҳудудларда 5 кун иссиқ сув бўлмайди

Жамият

image

Жорий йилнинг 5-9 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида иккита иссиқлик маркази таъминот йўналишидаги ҳудудларда иссиқ сув таъминоти тўхтатилади. Бу ҳақда “Тошиссиққуввати” ДУК Матбуот хизмати хабар берди.

Сув таминотини ўчириш Тошкент шаҳрида 2020-2021 йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик юзасидан тасдиқланган дастурга асосан амалга оширилади. 

Хусусан, 5-9 октябрь кунлари 1 ва 5-Иссиқлик марказларининг таъминот йўналишида иссиқ сув бўлмайди.

1-Иссиқлик марказининг таъминот йўналишидаги:

•    Мустақиллик шоҳ кўчаси, Мирзо Улуғбек, Буюк ипак йўли, Қори Ниёзий, Муҳаммад Юсуф, Сайрам, Тамарахоним, Оққўрғон, Ўткир Султонов, Осиё, Лев Толстой, Навниҳол, Навниҳол 3-тор кўчаси, Ясси, Қаландар, Бўз, Сайрам 5-тор кўчаси, Сайрам 7-тор кўчаси, Чуст, Катта Дархон, Катта Дархон 2-тор кўчаси, Геология, Иброҳим Мўминов, Ниёзбек йўли, Кичик ҳалқа йўли, Катта ҳалқа йўли, Дўрмон йўли, Шаҳриобод, Зиёлилар, Мирзакалон Исмоилий, Паркент, Боғишамол, Наманган, Зарбулоқ, Қирқйигит, Тамарахоним тор кўчаси, Озодлик кўчаларида;

•    Яланғоч, Тошқишлоқмаш, Мавлоно Риёзий, Бўз-1 даҳаларида;

•    ТошГРЭС шаҳарчасида;

•    Ҳамид Олимжон майдонида;

•    Тошкент Давлат Аграр Университети ҳудудида.

5- Иссиқлик марказининг таъминот йўналишидаги:

•    Заргарлик, Лутфий, Қатортол, Гулистон, Фарҳод, Чўпонота, Боғибўстон, Кичик ҳалқа йўли, Наққошлик, Дўмбиробод, Дўмбиробод 4-тор кўчаси, Серқуёш, Ўсмир, Тахиатош, Ширин, Мақсуд Шайхзода, Қатортол 1, 2-тор кўчалари, Катта Хирмонтепа, Нурафшон, Сеул, Гулханий, Боғистон, Самарқанд Дарвоза, Тақачи, Катта ҳалқа йўли, Ўрикзор, Бешқайрағоч, Тўқимачи, Нашриёт, Юсуф Саккокий, Фозилтепа кўчаларида;

•    Чилонзор 5-26, 30, 31, Г9А, 20А, Ц, Дўмбиробод, Оқтепа, Ал-Хоразмий 1,2, Шарқ, Изза, Гулистон, Бешқайрағоч даҳаларида;

•    Ўрикзор бозори ҳудудида.


Мақола муаллифи

Теглар

иссиқ сув

Баҳолаганлар

187

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг