Тошкентда гиёҳванд моддалар сотган шахс калтакланди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда номаълум шахслар бир фуқарони ураётгани акс этган видеолар тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси маълумот берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 12 октябрь куни тахминан соат 21:00 ларда 2003 йилда туғилган Ж.Р., 2001 йилда туғилган Ш.А. ва 2005 йилда туғилган Р.А. Telegram-бот орқали гиёҳвандлик моддаларни тарқатиш билан шуғулланган 2003 йилда туғилган А.Б. билан Тошкент шаҳрининг Миробод туманида учрашув белгилаган. 

Шундан сўнг, улар А.Б.ни Бўстонлиқ туманига олиб бориб, уни урган ва тан жароҳати етказган. Шунингдек, улар унинг устига “зелёнка” моддасини сепган.

Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 137-моддаси 2-қисми (“Одам ўғирлаш”) ва 105-моддаси 2-қисми (“Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш”) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчиларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.

Тергов жараёнида Ж.Р., Ш.А. ва Р.А.нинг шунга ўхшаш бошқа бир қанча жиноятларни содир этишга алоқадорлиги аниқланган. Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов давом этмоқда.

Тошкент шаҳар ИИББ фуқароларга гиёҳвандлик воситаларини тарқатиш учун жиноий жавобгарлик борлигини ҳамда бу жиноятни содир этган шахслар қонун олдида жавоб беришини эслатиб ўтган.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

351

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг