Тошкентда айрим йўллар транспорт ҳаракати учун вақтинча ёпилади
Жамият
−
08 Октябрь 2021
5465Тошкент шаҳрида триатлон бўйича халқаро мусобақа ўтказилиши муносабати билан эртага, 9 октябрь куни соат 06:00 дан 18:00 гача ва 10 октябрь куни соат 06:00 дан 15:00 га қадар йўлларнинг бир қисми транспорт ҳаракати учун ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Жорий йилнинг 9-10 октябрь кунлари қуйидаги йўллар вақтинча ёпилади:
- КХАЙ ва Кўргазма кўчалари кесишмасидан Ч.Айтматов кўчасигача;
- КХАЙ ва Ш.Рашидов кўчалари кесишмасидан Осиё ва Ч.Айтматов кўчалари кесишмасигача.
“Тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилади”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023