Тошкентда айрим маҳсулотлар Европа ва МДҲ пойтахтларидан ҳам қиммат экани аниқланди

Жамият

image

Прогнозлаш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти Price Warnings лойиҳаси доирасида Тошкентнинг айрим бозорларида озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини ўрганиб чиқиб, МДҲ ва Европанинг бир қатор давлатларидаги нархлар билан солиштирди.

Унга кўра Тошкентда апельсин, лимон ва банан нархлари Европа пойтахтларидаги нархлардан баландлиги аниқланган.

Тадқиқотларга кўра:

Апельсин

Апельсин нархи Тошкентда 2,8 АҚШ долларини ташкил қилади. Бу кўрсаткич Москвадан 4,3 баравар, таҳлил қилинаётган давлатлардан эса 90,1 фоизга юқори.

Лимон

Лимон нархи Тошкентда 2,8 АҚШ долларини ташкил қилади. Бу кўрсаткич Анқарадаги лимон учун белгиланган минимал нархдан 3,3 баравар, таҳлил қилинаётган давлатлардан эса 69,4 фоизга юқори.

Банан Тошкентда 2,1 АҚШ долларидан сотилади. Бу кўрсаткич Москвада банан учун белгиланган минимал нархдан 2,7 баравар, таҳлил қилинаётган давлатлардан эса 55,7 фоизга юқори.

Қадоқланган сут нархи Тошкентда 0,82 АҚШ долларини ташкил қилади. Бу кўрсаткич Бишкекда сут учун белгиланган минимал нархдан 93 фоиз, таҳлил қилинаётган давлатлардан эса 18,8 фоизга юқори.

Маргарин нархи Тошкентда 2,2 АҚШ долларини ташкил қилади. Бу кўрсаткич Бишкекда маргарин учун белгиланган минимал нархдан 85,6 фоиз, таҳлил қилинаётган давлатлардан эса 20,2 фоизга юқори.

Картошка 0,46 АҚШ доллардан сотилади. Бу Анқарадаги картошка учун белгиланган минимал нархдан 2,3 баравар юқори.

Мандарин нархи Тошкентда 1,7 АҚШ долларини ташкил этади. Бу Москвадаги энг паст нархдан 87,9 фоизга юқори

Ўсимлик ёғи (кунгабоқар) нархи 1,7 АҚШ долларни ташкил қилади. Бу кўрсаткич Бишкекда ўсимлик ёғи учун белгиланган минимал нархдан 2 баравар, таҳлил қилинаётган давлатлардан эса 6,7 фоизга юқори.

Макарон нархи 0,83 АҚШ долларини ташкил қилади. Бу Минскда макарон учун белгиланган энг паст нархдан 83,4 фоизга юқори.

Мол гўшти нархи 5,2 АҚШ долларини ташкил қилади. Бу Минскда мол гўшти учун белгиланган энг паст нархдан 56,5 фоизга юқори.

Диёра Абдураҳмонова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

239

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг