Тошкентда аёлни Дубайга фоҳишалик учун юбораётган эгизаклар ушланди

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 27 январь куни Тошкент халқаро аэропортида Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрига фоҳишалик қилиш учун кетаётган аёллар ушланди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар берди.

Жорий йилнинг 26 январь куни 32 ёшли Нилуфар Ю. Бектемир тумани ИИО ФМБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилган. Унда “Фотима” ва “Зуҳра” исмли шахслар,  3 январь 27 январгача Нилуфар Ю.га Дубайдаги меҳмонхоналарда фоҳишалик билан моддий маблағ орттиришни таклиф қилганини билдирган.

Нилуфар Ю.ни Дубайга бориш учун мўлжалланган ҳужжатларини тайёрлаб, 27 январь куни, уни Тошкент халқаро аэропорти орқали Дубайга юбораётган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қиливчи орган ходимлари томонидан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани 4-сонли ИИБ Тергов бўлинмаси томонидан Фотима Б. ва Зухра И.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 135-моддаси 2-қисми “е” банди (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатларига киришилган.

Қайд этилишича, дастлабки тергов натижасига кўра, қонуний қарор қабул қилиниш таъминланади.


Мақола муаллифи

Теглар

фоҳишалик одам савдоси

Баҳолаганлар

653

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг