Тошкентда автобус йўловчилари билан ЙТҲга учради

3-саҳифа

image

Бугун, 25 ноябрь куни Тошкентда йўловчи ташувчи автобус йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ хабар берди.

Эрталаб соат 07:40 атрофида 17T-сонли йўналишда ҳаракатланаётган, 18-Автобус саройи тасарруфидаги, давлат рақами 01 467 UAA бўлган, ISUZU русумли автобус Бешқайрағоч кўчаси бўйлаб, Кичик ҳалқа йўли томон бошқариб кетиш чоғида, Уч-тепа тумани, 201-уй қаршисида турган сим ёғочга келиб урилган. 

Натижада, ҳайдовчи ҳамда 4 нафар йўловчи тан жароҳати олган, шундан сўнг дарҳол барча жабрланганлар шифохонага етказилиб, тез тиббий ёрдам кўрсатилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан "Тошшаҳартрансхизмат" Акциядорлик жамиятининг Йўловчи транспортида ҳаракат хавфсизлигини назорат этиш бошқармаси томонидан хизмат суриштирув ишлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

336

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг