Тошкентда автобус ҳайдовчилари кунлик “план”дан озод қилинади

Жамият

image

Тошкент шаҳрида жамоат автобусларида ҳайдовчиларга кунлик тўлов бўйича белгиланган режани тўлашдан озод қилиниши кутиляпти. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмати” Матбуот котиби Равшан Ёқубжонов маълум қилди.

“2030 йилгача транспортни ривожлантириш концепцияси кўплаб масалаларни қамраб олган. Жумладан, йўл ҳақи учун электрон тўлов тизимини жорий қилиш мўлжалланган, бу билан ҳайдовчилар кунлик тўлов бўйича белгиланган режани топширишдан озод қилинадилар”, дейди Равшан Ёқубжонов.

Унинг сўзларига кўра, бу тизим ишга туширилса, ҳайдовчилар эътиборларини асосан хавфсизлик ва ҳаракатнинг мунтазамлигига қаратишади.

“Бу ҳаракатланиш мунтазамлигини таъминлаш, турли йўл—транспорт ҳодисаларининг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга. Ана шундай натижага эришсак, намунали ҳайдовчиларни рағбатлантириб борамиз”, деди Ёқубжонов.

Эслатиб ўтамиз, бугундан Тошкентда жамоат транспортларида йўлкира нархи 1 400 сўм этиб белгиланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент автобус

Баҳолаганлар

61

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг