Тошкентда аҳоли орасидан 47 кишида коронавирус аниқланди

Жамият

image

Бугун, 2 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 92 нафарга кўпайиб, 8996 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 77 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 30 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 47 нафари аҳоли орасида), 4 нафари Тошкент вилоятида (барчаси аҳоли орасида), 8 нафари Сирдарё вилоятида (шундан 6 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида), 3 нафари Қашқадарё вилоятида (барчаси карантинга олинган фуқаролар орасида) аниқланган.

Айни пайтда Ўзбекистонда 5847 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (65 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 3122 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

229

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг