ССВ ёниб кетган автобусдаги йўловчилар аҳволи бўйича маълумот берди

Жамият 4036
image

Бугун, 29 апрель куни соат 01:44да Ўрта Чирчиқ тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р20 автомобиль йўлининг 6-километрида Mercedes-Benz русумли автобус йўлдан чиқиб кетиб, автоҳалокатга учрагани ҳақида хабар берган эдик. Автобусда бўлган йўловчилар эвакуация қилинганди.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур ЙТҲ бўйича маълумот берди. 

Қайд этилишича, автобус ичидаги 53 нафар йўловчидан 27 нафари турли даражада тан жароҳати олган. Жароҳатланганларга Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган стандартларга мос равишда зудлик билан текширувлардан ўтказилиб, белгиланган тартибда шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилган.

Улардан 19 нафарига амбулатор ёрдам кўрсатилиб, уйига жавоб берилган. Яна 2 нафари Нурафшон шаҳар тиббиёт бирлашмасида чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, уйига рухсат берилган. Улар потранаж хизматига назоратига олинган. Қолган 6 нафари Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Травматология ва Шошилинч хирургия бўлимларига ётқизилди. Уларнинг икки нафари: 54 ёшли Асқад Кобилов ва 2,5 ёшли Робия Маъмурбоева муваффақиятли операция қилинди. Айни пайтда жароҳатланган беморлар ўзларини яхши ҳис қилмоқда.

Бундан ташқари, ушбу йўл транспорт ҳодисаси иштирокчиси бўлган барча йўловчиларнинг хонадонларига борилди, аҳволидан хабар олиниб, уларни тиббий кўрикдан ўтказиш ишлари ташкил этилган. Ҳозирда барча беморлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги назоратида.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 35
Рейтинг: 3
Теглар
t
×