Тошкентда 10 ёшли болани зўрлашда гумон қилинаётган такси ҳайдовчиси ушланди
3-саҳифа
−
09 Март 2021
17598Аввал хабар берганимиздек, 28 февраль куни Фуқаро Б.Ж. 11 ёшли ўғли Чилонзор туманидаги уйидан амакисининг уйига бориш учун қора рангли Nexia-3 русумли таксига чиққани, ҳайдовчи эса унга нисбатан уятсиз бузуқ ҳаракатлар содир этганини айтиб, Чилонзор тумани ИИО ФМБ тергов бўлимига мурожаат қилган эди.
Шундан сўнг, такси ҳайдовчисига нисбатан Жиноят кодексининг 129-моддаси 1-қисми (Ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилиб, гумондор қидирилаётгани хабар қилинди.
Сўнгги маълумотларга кўра, гумондор 47 ёшли Ғ.Д. эканлиги маълум бўлди.
“Ҳозирги кунда у ушланган ва унга нисбатан Жиноят кодексининг 119-моддаси 4-қисми (Жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) билан айб эълон қилиниб, суд томонидан қамоқ тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган”, дейилади Тошкент шаҳар ИИББ хабарида.
LiveБарчаси
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023