Тошкентда ҳарбий каналда чўкаётган она-болани қутқарди
Жамият
−
25 Июль 2021
11939Кеча, 24 июль куни Тошкентда ҳарбий хизматчи каналда чўкаётган она ва болани қутқариб қолди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Воқеа соат 17:30 ларда юз берган. Шайхонтоҳур тумани “Анҳор” каналида икки яшар бола ва унинг онаси чўкаётганда Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиси сержант Равшан Ахмаджонов томонидан қутқариб қолинган.
Қайд этилишича, она ва болага тиббий ёрдам кўрсатилган, ҳозирда она-боланинг аҳволи қониқарли, ҳарбий врачлар назоратида.
Аввалроқ Шимолий Фарғона каналида чўкаётган аёл қутқариб қолингани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023