Тошкент вилоятида ҳокимлик ходими $20 минг пора билан қўлга тушди
3-саҳифа
−
18 Март 2022
10479Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ҳокимлиги ходими ер олишда ёрдам бериш учун пора олаётганда қўлга тушди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Оҳангарон тумани ҳокимлиги ходими тоғли ҳудуддан 500 гектар яйлов ер майдонини электрон аукцион савдосида ютиб, ҳужжатларини расмийлаштириб беришни ваъда қилган.
Бу хизмати эвазига у харидордан 35 минг АҚШ доллари талаб қилган ва шундан 20 минг долларини аванс сифатида олган вақтида ушланган.
Аввалроқ Бўстонлиқ туманида Президент фармони билан ажратилган ерни 800 минг долларга сотаётган шахслар ушлангани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023