Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармасининг собиқ раҳбари қамоққа олинди

Жамият

image

Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармасининг собиқ раҳбари Комилжон Адилов талон-тарож қилиш айблови билан қамоққа олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати QALAMPIR.UZ’га хабар берди.

Маълум қилинишича, Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси мансабдор ва моддий жавобгар шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167 ва 209-моддалари билан қўзғатилган жиноят иши юзасидан Нурафшон шаҳар прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиноят иши доирасида, жорий йилнинг 21 май куни вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғига Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми “а, в, г” бандлари билан айб эълон қилиниб, суднинг ажрими билан “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган. 

Бош прокуратура Матбуот хизматининг қайд этишича, иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

857

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг