Тошкент вилояти ҳокимига янги биринчи ўринбосар тайинланди

Жамият

image

Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари Камолиддин Мамурович Шерматов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати маълум қилди.

Ботир Баҳодирович Алимбеков жорий йилнинг 23 апрелдан Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ботир Алимбеков 1978 йилда Тошкент вилояти Зангиота туманида туғилган. Миллати ўзбек. 1999 йилда Тошкент Давлат аграр университетини тамомлаган. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши Академиясининг кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш факультети битирувчиси.

Маълумоти бўйича мутахассислиги - зоомуҳандис, иқтисодчи (қишлоқ хўжалиги). Меҳнат фаолияти давомида қишлоқ хўжалиги, солиқ ва бошқарув тизимида бир қатор вазифаларда фаолият юритган.

Лавозимга тайинлангунга қадар Тошкент вилояти ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари вазифасини бажарувчи сифатида ишлаб келган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент вилояти тайинлов

Баҳолаганлар

301

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг