Тошкент вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Жамият
−
19 Февраль 2021
7523Тошкент вилояти ҳокимига шаҳарлар инфратузилмасини ривожлантириш, ободонлаштириш ва коммунал хўжалик масалалари бўйича янги ўринбосар тайинланди.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Барҳаёт Бахтиёржонович Мелиев Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари этиб тайинланди.
Барҳаёт Мелиев 1987 йилда Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида туғилган. Маълумоти – олий. 2010 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган.
Лавозимга тайинлангунга қадар Тошкент шаҳар ҳокимлиги Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари лавозимида меҳнат қилаётган эди.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023