Тошкент вилояти ҳокимига яна бир ўринбосар тайинланди

Жамият

image

Бугун, 2 февраль куни Нурафшон шаҳрида Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг навбатдаги сессияси ўтказилди. Унда тайинлов амалга оширилди.

Сессияда Тошкент вилояти ҳокимининг тегишли қарорига мувофиқ Зуҳра Тўраевна Мирғозиева вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди

Зуҳра Мирғозиева шу пайтгача Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Аввалроқ, Жиззах вилояти Дўстлик тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келган Улуғбек Узоқов Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланганди.

Маълумот учун, жорий йилнинг 30 январь куни Тошкент шаҳар ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Даврон Хидоятов Тошкент вилояти ҳокими этиб тайинланди. Вилоятнинг собиқ ҳокими Рустам Холматов эса Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси лавозимига тайинланиши кутиляпти.


Мақола муаллифи

Теглар

тайинлов

Баҳолаганлар

220

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг