Тошкент шаҳрида Қурбон ҳайити намозини ўқиш вақти маълум қилинди

Жамият

image

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги мамлакат бўйлаб Қурбон ҳайити намозини ўқиш вақтини эълон қилди. 

Унга кўра, Тошкент шаҳри масжидларида Қурбон ҳайити намози жорий йилнинг 9 июль куни эрталаб соат 05:20 да ўқилади.

Бошқа вилоят ва ҳудудларда эса, намоз вақтидаги тафовутни инобатга олиб, қуёш чиққандан сўнг ўқилади.

Эслатиб ўтамиз, Қурбон ҳайити байрами 9 июль санасига тўғри келади. 

Қурбон ҳайити байрами муносабати билан ўзбекистонликлар иш ҳафтасининг туридан қатъи назар 4 кун дам олади. Бунда: 

● 9 июль (шанба) – Қурбон ҳайити байрами;
● 10 июль (якшанба) – дам олиш куни;
● 11 июль (душанба) – барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
● 12 июль (сешанба) – 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун 16 июль (шанба) дан кўчирилган дам олиш куни.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

762

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг