Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғига янги ўринбосар тайинланди

Жамият

image

Подполковник Ойбек Худайбердиевич Мурадов Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.

Ойбек Мурадов ИИББ бошлиғининг ўринбосари - Молия ва моддий техника таъминоти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

У бугунга қадар, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси тузилмаларида терговчи, катта терговчи,  ЎМИБ катта терговчи, тергов бўлинмаси, бўлими бошлиғи, Ташкилий бошқарма бошлиғи вазифасини бажарувчи, Қўриқлаш бошқармаси бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.


Мақола муаллифи

Теглар

ИИББ тайинлов

Баҳолаганлар

145

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг