Тошкентда кучли шамол ва ёмғир ёғиши кутилмоқда

Жамият

image

Бугун, 18 апрель куни Тошкент шаҳрида кучли шамол ва ёмғир ёғиши кутилмоқда. Шу боис шаҳар ҳокимлиги фуқароларга мурожаат билан чиқди. 

Қайд этилишича, шамол дарахтлар ва шохларни синдириши, мустаҳкам ўрнатилмаган конструкцияларни ўрнидан қўзғатиши мумкин. Бундан уларнинг остидаги одамлар ва автотранспорт воситаларига шикаст етиши мумкин.

“Сиздан кучли шамол кузатилганида кўчада ҳаракатланмасликни,  автомобилларни дарахтлар ва бошқа турли мустаҳкам бўлмаган конструкциялардан узоқроқ, хавфсиз жойга қўйишни сўраймиз”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, узоқ муддатли қуруқ об-ҳаводан сўнг, бугун, 18 апрель куни Ўзбекистоннинг жануби-ғарбий ҳудудларига Туркманистон устида шаклланган юқори циклон билан боғлик нам ҳаво массаси тарқала бошлайди.

19-20 апрель кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига циклон таъсири тарқалади. Республика бўйича ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди ва 20 апрелда 23-28 даражани ташкил этади.

18 ва 19 апрелда баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзон кўтарилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

394

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг