Тошкент аҳолисининг бир қисми вақтинча иссиқ сув ва ичимлик сувисиз қолдирилади

Жамият

image
0:00
0:00
download

Тошкент шаҳри Сергели туманида вақтинча иссиқ сув ва ичимлик суви бўлмайди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Сергели туманида йўл қурилиш ишлари олиб борилиши муносабати билан 2-Сергели катта сув ўтказгич тармоғида таъмирлаш ишлари олиб борилади. 

Шу муносабат билан 26 апрель соат 10:00 дан  27 апрель соат 10:00 гача қуйидаги манзилларда иссиқ ва совуқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади: 

  • 8-Иссиқлик қозонхонаси;
  • “Мустақиллик” МФЙ;
  • “Дўстлик” МФЙ;
  • “Ўзгариш” МФЙ;
  • “Ҳабибий” МФЙ;
  • “Шукур Бурхонов” МФЙ;
  • “Тинчлик” МФЙ;
  • “Гулистон” МФЙ; 
  • “Бобур” МФЙ;
  • “Иттифоқ” МФЙ;
  • “Нилуфар” МФЙ;
  • “Наврўз” МФЙ;
  • “Хумо” МФЙ;
  • “Ёрқин ҳаёт” МФЙ;
  • “Суғдиёна” МФЙ;
  • “Қумариқ” МФЙ;
  • “Олчазор” МФЙ.

Шунингдек, қуйидаги мавзелар:  

  • Дўстлик-1, 2 мавзелари;
  • Сергели-1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8-а, 9, 15, 16, 17, 18 мавзелари;
  • Сергели- А, 5А, 6А, 7А, 11А; 
  • Темир йўлчи Г-40 мавзеси; 
  • Йўлдош-16 А янги даҳа; 
  • 8- ва 9-қурилиш ҳудуди; 
  • 10-қурулиш ҳудуди.

Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

139

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг