Томас Тухель “Челси” мураббийлари орасида ҳеч ким қила олмаган натижани қайд этди

Спорт 2209
image

Аввалроқ, “Челси” клуби Европа суперкубоги доирасида “Вильярреал”ни мағлуб этиб, ғалабани қўлга киритгани ҳақида хабар берган эдик.

Бу натижадан сўнг, “Челси”нинг германиялик бош мураббийи Томас Тухель “аристократлар” билан Чемпионлар Лигаси ва UEFA Суперкубогида ғалаба қозонган тарихдаги илк мураббийга айланди. 

2012 йилда шундай имконият италиялик Роберто ди Маттеода бўлганди. У ЕЧЛ финалида “Бавария”ни мағлуб этган, бироқ суперкубокда жамоа “Атлетико”га ютқазиб қўйган.

Тухель лондонликлар бошқарувига келганидан ҳали бир йил ҳам бўлмади. У “Челси”га Парижнинг ПСЖ клуби сафидан келиб қўшилган эди.

Маълумот учун, Тухель Англиядаги илк мавсумида “Челси” билан АПЛ турнир жадвалида 4-ўринни эгаллади ва Англия Кубоги финалида “Лестер”га мағлуб бўлди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 40
Рейтинг: 3.1
t
×