“Толибон”нинг Aфғонистондаги асосий раҳбарлари кимлар?

Таҳлил

image

Маълумки, шу кунларда бутун дунё нигоҳи Афғонистонга қаратилган. Ўтган ҳафта “Толибон” ҳаракати мамлакатни тўлиқ эгаллади. Оқибатда Президент Ашраф Ғани истеъфо бериб, мамлакатни тарк этди. Мамлакатда “Толибон” ҳукмронлиги бошланди. Етти муҳим шахс 2001 йилдан бери Aфғонистон ҳукуматига қарши курашаётган “Толибон” ҳаракатини навбат билан бошқариб келмоқда. Хўш, улар ким? 

Мулла Муҳаммад Умар

“Толибон” ҳаракатининг асосчиси ва асл раҳбари Мулла Муҳаммад Умар бўлган. У 2001 йил 11 сентябрь куни AҚШ томонидан уюштирилган ҳужумлардан сўнг мамлакатдан қочиб кетган. Орадан икки йил ўтиб, яъни 2003 йилда ўғли унинг ўлганини тасдиқлаган. 

Ҳайбатуллоҳ Охунзода

"Мўминлар етакчиси" номи билан танилган, ислом ҳуқуқшунос олими, гуруҳнинг сиёсий, диний ва ҳарбий ишлари бўйича якуний ҳокимиятга эга бўлган "Толибон"нинг олий раҳбаридир. Охунзада 2016 йилдан бошлаб ҳаракат раҳбари вазифасини бажаришни бошлаган. Раҳбар бўлишидан аввал, 15 йил давомида Покистон жануби-ғарбидаги Кучлак шаҳридаги масжидда дарс берган ва ваъз қилган. Тахминларга кўра, у 60 ёшда ва қаердалиги номаълум.

Мулла Муҳаммад Ёқуб

 

"Толибон" асосчиси Мулла Умарнинг ўғли Муҳаммад Ёқуб гуруҳнинг ҳарбий операцияларини назорат қилган. Aммо у 2016 йилда жанг майдонида тажрибаси йўқлиги ва жуда ёшлиги сабаб ўрнига Охунзодани раҳбар этиб тайинлаган. Тахминларга кўра, Мулла Муҳаммад Ёқуб 30 ёшдан ошган.

Сирожуддин Ҳаққоний

Таниқли мужоҳид қўмондони Жалолиддин Ҳаққонийнинг ўғли Сиражуддин “Толибон”нинг Покистон-Aфғонистон чегарасидаги молиявий ҳамда ҳарбий активларини назорат қиладиган "Ҳаққоний тармоғи"ни бошқаради. Тахминларга кўра, Ҳаққоний 40-йилларнинг охири ёки 50-йилларнинг бошларида туғилган. Унинг қаердалиги номаълум.

Мулла Aбдул Ғани Бародар

"Толибон" асосчиларидан бири Мулла Aбдул Ғани Бародар Қатар пойтахти Доҳадаги "Толибон" ҳаракати сиёсий идорасини бошқаради. Мулла Умарнинг энг ишончли қўмондонларидан бири бўлгани айтилган Бародар 2010 йилда Покистон жанубидаги Карачи шаҳрида хавфсизлик кучлари томонидан қўлга олинган ва 2018 йилда озод қилинган.

Шер Муҳаммад Aббос Станикзай

"Толибон" ҳукуматининг собиқ вазир ўринбосари лавозимидан четлатилгунга қадар, Станикзай ўн йилга яқин Доҳада яшади ва 2015 йилда гуруҳнинг сиёсий идораси бошлиғи бўлди. У Aфғонистон ҳукумати билан музокараларда қатнашган ва бир неча давлатларга дипломатик сафарларда "Толибон" вакили бўлган.

Aбдул Ҳаким Ҳаққоний

У "Толибон" музокаралар гуруҳининг раҳбари. "Толибон"нинг собиқ бош судьяси бўлган. У диний уламолар кенгашини бошқарган. Уни Охунзода энг кўп ишонадиган одам, деб ҳисоблашади.

Қайд этиш керакки, Афғонистон Ислом Республикаси энди йўқ. Жорий йилнинг 15 август куни ҳокимият “Толибон” ҳаракати назоратига ўтди. Улар эса бир вақтлар мавжуд бўлган Афғонистон Ислом Амирлигини қайта тузмоқчи. Президент Ашраф Ғани истеъфо берганини ҳамда мамлакатни тарк этганини маълум қилди.

Унинг ҳозир қаерда экани маълум эмас. Бу борада турли томондан ҳар хил хабарлар келмоқда. Шу вақтга қадар собиқ Президент Ғанининг Тожикистон, Омон ва Ўзбекистонда бўлиб тургани ҳақида ахборот пайдо бўлди. Бироқ, якунда уларнинг ҳеч бири ўз тасдиғини топмади. Катта эҳтимол билан у АҚШдан бошпана олмоқчи.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1390

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг