“Толибон” Ғарб кучларини Афғонистондан чиқариш ҳаракатига тушди

Олам

image

“Толибон” ҳаракати яқин ҳафталар ичида Афғонистоннинг янги бошқарув тизимини тақдим этади. Бу ҳақда “Толибон” вакили маълум қилди, дея хабар бермоқда ТАСС.

"Ҳуқуқ, дин ва ташқи сиёсат соҳасидаги мутахассислар яқин ҳафталар ичида мамлакатнинг янги бошқарув тизимини тақдим етиш ниятида", дейди “Толибон” вакили. Вакилнинг қўшимча қилишича, ҳукуматнинг янги шакли бутун аҳоли манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган бўлади. 

Шунингдек, хабарда таъкидланишича, “Толибон” Ғарб давлатлари қўшинларининг Афғонистондан дўстона шартлар асосида олиб чиқилишини таъминлашни муҳокама қилмоқда.

Қобул ва АҚШ ўртасида Ғарб кучларини олиб чиқиш ҳақидаги келишувларга кўра, Афғонистон яна халқаро терроризм трамплинига айланмаслиги керак.

Шу билан бирга, ҳаракат вакили “Толибон” Қобул аэропортидаги тартибсизликларга алоқадор эканини рад этган. Унинг таъкидлашича, бунга аниқ эвакуация режаси йўқлиги сабаб бўлган. 

“Ғарб бундан яхшироқ эвакуация режасини ишлаб чиқиши мумкин эди”, дейди ҳаракат вакили.

Аввалроқ, "Толибон" вакили Воҳидулла Ҳошимий ҳаракат Афғонистонда демократик давлат қурмаслигини маълум қилганди.

Маълумот ўрнида, Афғонистон Ислом Республикаси энди йўқ. Жорий йилнинг 15 август куни ҳокимият “Толибон” ҳаракати назоратига ўтди. Ўша куни Президент Ашраф Ғани истеъфо берганини ҳамда мамлакатни тарк этганини маълум қилди. Жорий йилнинг 19 август куни эса ҳаракат расмий баёнот билан чиқиб, мамлакатда Ислом Амирлиги тузилганини эълон қилди.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Толибон Ғарб

Баҳолаганлар

311

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг