“Толибон” бир неча ҳудуд устидан назоратни йўқотди

Олам

image

Aфғонистон миллий қаршилик фронти Қобул шимолидаги Парвон вилояти маркази Чорикор шаҳрини ўз назоратига олгани ва оқибатда толиблар катта йўқотишларга учраганини эълон қилди. 

Фронт вакилларининг Twitter саҳифасида “Толибон” Панжшер водийсига ҳужумни Хавак ва Саланг довони ҳамда Aндараб водийси, Шотул тумани, Гулбаҳор шаҳри орқали давом эттиргани айтилган. Қайд этилишича, толиблар ҳужум бошланишидан олдин Панжшернидаги алоқа компанияларини, интернет хизматлари ва электр таъминотини ўчириб қўйган.

Таъкидланишича, Панжшерга қилинаётган ҳужум арафасида “Толибон” катта талафот кўрган. Ўнлаб толиблар вафот этган. Фронт жангчилари орасида ҳам қурбонлар бор.

“Ховак довонида толиблар камида 100 кишини йўқотди, Шотул туманидаги гуруҳ тўлиқ мағлубиятга учради, Саланг вилоятидагиси қуршовга олинди”, дея твит қолдирган фронт вакили.

Шунингдек, улар қарши ҳужум пайтида фронт жангчилари толибларни Чорикор шаҳридан қувишга муваффақ бўлгани ва Парвон вилояти марказини назоратга олганини ҳам қайд этган.

“Толибон”га қарши фронтга раҳбарлик қилаётган Aҳмад Маъсуд тарафдорлари Бадахшон вилоятидаги толиблардан тўрт туманни қайтариб олгани ҳам айтилмоқда.

“Толибон” Панжшер атрофида бўлаётган воқеаларга ҳозирча изоҳ бермаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1283

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг