“Толибон” “Ал-Қоида” етакчиси ўлдирилганига муносабат билдирди. Ҳаракат АҚШдан ғазабдами?

Олам

image

“Толибон” жорий йилнинг 31 июль тонгида Қўшма Штатлар Қобул марказидаги турар-жой биносига ҳаво ҳужуми уюштиргани ҳақидаги Америка хабарларини тасдиқлади. Бу ҳақда “Reuters” нашри хабар берди.

Жо Байден маъмурияти расмийси журналистларга Вашингтон вақти билан 30 июль куни соат 21:48 да Қўшма Штатлар Қобулдаги хавфсиз уйга иккита “Дўзах олови” ракетасини отган ва “Ал-Қоида” етакчиси Айман аз-Завоҳирийни ўлдирганини айтган. Тез орада аз-Завоҳирийнинг ўлими президент Байден томонидан тасдиқланди.

Расмийга кўра, “Толибон” бўлажак операция ҳақида огоҳлантирилмаган. 

“Толибон” матбуот котиби Забиулла Мужоҳид “Ал-Қоида” етакчисининг ўлимига изоҳ бермаган. Аммо у микроблогда “Толибон” разведка идоралари томонидан олиб борилган текширувлар “жорий 1444 ҳижрий йилнинг (1444 ҳижрий йил 29 июль куни бошланди) биринчи ойининг иккинчи кунида Америка дронлари Қобулдаги турар-жой биносига ҳаво ҳужумини амалга оширганини ёзган. 

“Толибон” номидан у ҳужумни халқаро келишувларни бузиш сифатида қоралаган ва бу каби ҳаракатлар ҳам Афғонистон, ҳам АҚШ манфаатларига зид экани ҳақида огоҳлантирган.

Айтиш жоизки, “Ал-Қоида” етакчисининг ўлими эълон қилинганидан сўнг, Вашингтон расмийлари “Толибон” етакчилари аз-Завоҳирий Афғонистонда яширинганини билишганини айтди. АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен "Толибон"ни Доҳада эришилган келишувларни бузганликда айблади.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ Президенти Жой Байден унинг буйруғига кўра ўтказилган операцияда "Ал-Қоида" террорчилик ташкилоти етакчиси Айман аз-Завоҳирий ўлдирилганини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ал-Қоида Толибон

Баҳолаганлар

776

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг