АҚШдан қутулган “Толибон” Афғонистондаги энг йирик ҳарбий базани чет эл назоратига бермоқчи — ОАВ

Олам

image

“Толибон” ҳаракати Афғонистондаги энг йирик авиабаза — Баграм назоратини Хитойга, Қандаҳордаги аэродромдан фойдаланиш ҳуқуқини эса Покистонга бериши мумкин. Бу ҳақда ҳинд ОАВ ёзмоқда.

Қайд этилишича, Хитой ва Покистоннинг Афғонисотонда бундай стратегик нуқталарга эга бўлиши Ҳиндистон учун хавфли ва жиддий оқибатларга сабаб бўлиши мумкин.

“Aфғонистоннинг Баграм авиабазасидан фойдаланиш Хитойга Ҳиндистоннинг минтақадаги ҳаракатларини тийиб туришга ва Пекиннинг Хитой-Покистон иқтисодий коридори ( Ифратузилма лойиҳалари тўплами) хавфсизлигини таъминлаш учун қўшимча имкониятлар яратади”, дейилади хабарда.

Таъкидланишича, Покистон Қандаҳордаги aфғон авиабазасига кириши билан, Кашмир зонасида Ҳиндистонга нисбатан ҳарбий устунлик ҳамда Ҳиндистон-Покистон ҳарбий можароси пайдо бўлган тақдирда ушбу минтақанинг бир қисмидаги объектларини ҳимоя қилиш имкониятига эга бўлади.

Ҳинд нашрларининг эслатиб ўтишича, ҳозирда Покистон Ҳарбий ҳаво кучлари мутахассислари Aфғонистондаги бешта авиабазани, шу жумладан Қандаҳор, Баграм ва Қобулдаги аэродромларни назорат қилмоқда. Хитой делегацияси эса “Толибон”нинг юқори раҳбарияти билан хавфсизлик масалаларини, шунингдек, Баграмдаги базадан фойдаланишни муҳокама қилган. 

Хабарга кўра, “Толибон” америкаликлар ташлаб кетган ҳарбий ҳаво техникаларини Хитойга ўтказиши мумкин. Бу эса мамлакат Қуролли кучларини модернизация қилиш ва Ҳиндистоннинг AҚШдан сотиб олган самолётларини йўқ қилиш воситаларини яхшилаш учун ишлатилади.

Қўшма Штатлар Aфғонистонда 200 дан ортиқ ҳарбий самолёт ва вертолётларни, шу жумладан, Ҳиндистон Ҳарбий ҳаво кучларида ишлатиладиган C-130 Super Hercules ҳарбий транспорт самолётларини қолдирган.

Қайд этиш керакки, “Толибон”га бош оғриқ бўлган Афғонистоннинг Панжшер вилояти лидери бугун, 6 сентябрь куни ижтимоий тармоқ орқали чиқиш қилиб, “бўйсунмас” вилоятни эгаллашда толибларга хориж ҳарбийлари ёрдам берганини таъкидлаган.

Афғонистондаги вазият

АҚШнинг Афғонистонда 20 йил давом этган ҳарбий операцияси Президент Жо Байден даврига келиб якунланди. АҚШ қўшинлари жорий йилнинг 31 август куни мамлакатни тарк этди. Бунга қадар Европанинг бошқа давлатлари, жумладан Британия ва Германия ҳам мамлакатни тарк этди. Ушбу жараён якунланмасидан “Толибон” ҳаракати пойтахт Қобулни эгаллаб, жорий йилнинг 15 август куни Афғонистон Ислом Республикасини қулатди. 19 август кунига келиб толиблар Афғонистон Ислом Амирлиги тузулганини эълон қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

277

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг