“Толибон” Aфғонистон муваққат ҳукуматининг инаугурациясини бекор қилди

Олам

image

Aфғонистонда ҳокимиятни қўлга олган “Толибон” ҳаракати мамлакат муваққат ҳукуматининг инаугурация маросимини бекор қилди. Бу ҳақда, бугун, 10 сентябрь куни “Толибон” маданияти комиссияси аъзоси Инамуллоҳ Саманганий ўзининг Twitter саҳифасида маълум қилди.

“Aфғонистон янги ҳукуматининг инаугурация маросими бир неча кун олдин бекор қилинди. Унинг 11 cентябрда ўтказилиши ҳақидаги хабарлар ёлғон”, дея твит қолдирган Саманганий.

Эслатиб ўтамиз, бир нечта маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларида ўтиш даври ҳукуматининг инаугурацияси 11 cентябрга белгилангани ҳақида хабарлар тарқалганди. Шунингдек, ушбу маросимга Россия, Хитой, Қатар, Туркия, Покистон ва Эрон таклиф қилингани ҳам айтилганди.

                       Афғонистондаги вазият

АҚШнинг Афғонистонда 20 йил давом этган ҳарбий операцияси Президент Жо Байден даврига келиб якунланди. АҚШ қўшинлари жорий йилнинг 31 август куни мамлакатни тарк этди. 

Буганга қадар НАТОга аъзо мамлакатлар ҳам ўз ҳарбий қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиб кетди.  Ушбу жараён якунланмасидан “Толибон” ҳаракати пойтахт Қобулни қаршиликсиз эгаллаб олди. Президент Ғани мамлакатни тарк этди. 19 август кунига келиб толиблар Афғонистон Ислом Амирлиги тузилганини эълон қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

168

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг