“Толибон” афғон амалдорларига ҳужумларни давом эттириш билан таҳдид қилди

Олам

image

“Толибон” ҳаракати афғон амалдорларига ҳужумларни давом эттиради. Бу ҳақда толиблар вакили Забиҳулла Мужоҳид Афғонистон Мудофаа вазирининг уйига ҳужум уюштириганидан кейин маълум қилган.

Афғонистон Мудофаа вазири генерал Бисмилла Хон Муҳаммадийнинг уйига уюштирилган ҳужумда 8 киши ҳалок бўлди ва 20 киши жароҳатланди. Ҳужум учун жавобгарликни “Толибон” ҳаракати ўз зиммасига олди.

“Бу ҳудкуш ҳужуми маъмуриятнинг асосий шахслари ва раҳбарларига қарши жавоб операцияларининг бошланиши эди”, деган Мужоҳид Twitter саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, 3 август куни Қобул шаҳрида Мудофаа вазирининг уйи олдида автомобиль портлаган. Сўнг, бир нечта қуролли кишилар вазирнинг уйига бостириб кирган. Ҳужумда вазир ҳам, унинг оила аъзолари ҳам жабрланмаган.

Афғонистондаги кескинлик

Афғонистондаги хавфсизлик билан боғлиқ вазият жорий йилнинг апрелида АҚШ Президенти Жо Байденнинг республикада Америка қуролли кучларининг операцияси якунига етганини эълон қилганидан сўнг, анча ёмонлашди. 

Жорий йилнинг 13 июль ҳолатига кўра, Қўшма Штатлар ўз қўшинларининг 95 фоизидан кўпроғини Афғонистондан олиб чиқиб кетиб бўлди. Бу жараён 31 августга қадар якунланиши кутилмоқда. Штатлар каби НАТОнинг бошқа аъзолари ҳам Афғонистонни тарк этмоқда. Жумладан, ИталияАвстралия ва Германия кучлари, аллақачон, мамлакатдан чиқиб кетган.

Хорижий қўшинларнинг Афғонистонни тарк этиши фонида “Толибон” ҳаракати мамлакат ҳудудлари устидан назоратни ўрнатиш мақсадида ҳужумларни кучайтирмоқда. Толибларнинг таъкидлашича, улар айни пайтда Афғонистоннинг 85 фоизини назорат қилмоқда. Бундан ташқари, ҳаракат кучлари бир қатор қўшни давлатлар — Туркманистон, Тожикистон, Эрон ва Покистон билан чегарада жойлашган назорат пунктларини ҳам эгаллаб олган. Шундай бўлса-да, ҳаракат вакиллари Афғонистондан ташқарига чиқмасликларини ва қўшни давлатларга хавф солмасликларини қайта ва қайта таъкидламоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Толибон

Баҳолаганлар

66

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг