“Толибон” Ҳукумати қачон тан олинади? Карзай шартни айтди

Олам

image

“Толибон” ҳаракати томонидан тайинланган Афғонистон Ҳукумати халқаро миқёсда тан олиниши учун мамлакат ичида қонунийлик йўлга қўйилиши керак. Бу фикрни Афғонистоннинг собиқ Президенти Ҳамид Карзай билдирди.  

“Мамлакат ичида қонунийликни таъминлаш, албатта, сайловларга, Лойя Жирга кенгаши орқали афғон халқининг хоҳиш-иродасини билдиришга, конституция киритилиши ва бошқаларга боғлиқ”, деган Карзай. 

У, шунингдек, Покистоннинг Афғонистондаги воқеаларга таъсири ҳақида ҳам гапирган. 

“Менинг қардош мамлакатимиз бўлган Покистонга хабарим шуки, у Афғонистон вакили бўлишга уринмаслиги керак”, деган у. 

Карзай Покистон Афғонистон билан алоқаларни аралашув йўли билан эмас, балки “халқаро муносабатлар тамойиллари” асосида сақлаб қолишига умид билдирган. 

Шунингдек, собиқ Президент ИШИД террорчилик гуруҳи Афғонистонга, афғон халқининг ҳаёти ва фаровонлигига таҳдид эканини айтган. Карзай ИШИДга қарши курашда минтақа давлатлари Афғонистонни қўллаб-қувватлашига умид қилишини таъкидлаган. 

Аввалроқ, “Толибон” ҳаракати вакили Анамулла Самангани Россия Президенти Владимир Путиннинг Афғонистон шимолида ИШИД террорчи гуруҳининг жойлашиб олгани бўйича билдирган хавотири асоссиз эканини айтганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон Толибон Карзай

Баҳолаганлар

380

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг