“Толибон” ҳеч қандай давлатнинг ёрдамига муҳтож эмаслигини маълум қилди 

Олам

image

Афғонистон ўз хавфсизлигини таъминлаш учун АҚШ ёки бошқа давлатларнинг ёрдамига муҳтож эмас. Бу ҳақда “Толибон” ҳаракатининг маданият бўйича комиссия аъзоси Анамулла Саманганий маълум қилди

“Биз давлат хавфсизлигини ўз кучимиз билан таъминлашга тўлиқ тайёрмиз. Бу борада АҚШ ёки бошқа давлат ёрдами керак эмас”, дейди Саманганий. 

АҚШ Қуролли Кучлари Бош штаби қўмитаси раиси, генерал Марк Миллнинг таъкидлашича, Америка ИШИДга қарши курашиш учун  “Толибон” билан мувофиқлаштириш имкониятини чекламайди. 

Маълумот учун, жорий йилнинг май ойида АҚШ бошлиқ халқаро коалиция кучлари Афғонистонни тарк этишни бошлаши билан "Толибон" ҳаракати ҳукумат назоратидаги ҳудудларни эгаллаб ола бошлади. Август ойига келиб, толиблар йирик шаҳарларга юриш бошлади.

Орадан кўп ўтмай, жорий йилнинг 15 август куни Қобулнинг “Толибон” қўлига ўтиши билан Афғонистонда ҳаракат ҳокимияти ўрнатилди. Президент Ашраф Ғани эса истеъфо берганини ҳамда мамлакатни тарк этганини маълум қилди. Ҳокимиятни "Толибон"га ўтишини таъминлаш учун Мувофиқлаштириш кенгаши тузилиб, унга Абдулла Абдулла ва Ҳамид Карзай киритилганди.

Жорий йилнинг 19 август куни эса ҳаракат расмий баёнот билан чиқиб, мамлакатда Ислом Амирлиги тузилганини эълон қилди. "Толибон" вакили Воҳидулла Ҳошимий ҳаракат Афғонистонда демократик давлат қурмаслигини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Толибон

Баҳолаганлар

254

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг