Токио Олимпиадаси: тайёргарлик жараёни япон ўлкасида қандай кечмоқда? (фотогалерея)

Спорт 1797
image

Хабарингиз бор, яқин кунлар ичида 4 йилликнинг энг муҳим спорт воқеаларидан бири бўлган Токио Олимпиадасига старт берилади. Табиийки, бундай муҳим воқеага жиддий тайёргарлик кўриш, ташкилий ишлар устида жуда кўп ишлаш талаб этилади. Сабаби, бутун дунёдан давлатларнинг энг кучли спортчилари, мухлислар ва кузатувчилар ташриф буюришади.

Албатта, бу жараён, шаҳарнинг ҳолати ва меҳмонхоналар кўпчиликка қизиқ бўлиши табиий. Эътиборингизга Токио шаҳридаги олимпиада ўйинларига тайёргарлик жараёнидан фоторепортажни тақдим этамиз:

Олимпиада ўйинлари логотипи Токио аеропортида.

Спортчилар автобусда меҳмонхонага йўл олмоқда.

Олимпиада “оролча”си. Ўйинлар шу ҳудудда ўтказилади.

Ушбу “оролча”даги кўча.

Дзюдочилар учун ажратилган меҳмонхонанинг ётоқхонаси.

Мухлисларнинг фан-клублари жамоа ортидан эргашмоқда.

 

Тартиб-интизомга масъул шахслар карантин қоидалари устидан назорат ўтказмоқда.

Меҳмонхона биноси. Эътиборли жиҳати ушбу иншоотлар айнан олимпиада учун махсус тарзда қурилган.

Шаҳар Олимпия ўйинлари давом этаётган пайтда шундай кўринишга келиши кутилмоқда. Бу график дизайн маҳсули.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 18
Рейтинг: 3.1
t
×