Токио-2021: ўзбек боксчиларининг рақиблари маълум

Спорт 11083
image

Жорий йилнинг 4 июль куни бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш учун Японияга жўнаб кетгани ҳақида хабар берган эдик. 24 июлдан бошлаб бокс беллашувларига старт берилади. Унда эркаклар ва аёллар 8 та вазн тоифасида рингга кўтарилади. Ўзбекистон делегацияси тўлиқ таркибда иштирок этмоқда. Шаҳобиддин Зоиров (-52 кг), Миразиз Мирзаҳалилов (-57 кг), Элнур Абдураимов (-63 кг), Бобоусмон Ботуров (-69 кг), Фанат Қаҳрамонов (-75 кг), Дилшод Рўзметов (-81 кг), Санжар Турсунов (-91 кг), Баҳодир Жалолов (+91 кг) Олимпиада ғолиблиги учун баҳс олиб боради. 

Бугун, 22 июль куни Токио Олимпиадасида бокс баҳсларига қуръа ташланди. Унга кўра, ўзбекистонлик боксчилар мусобақани қуйидаги рақибларга қарши бошлашади:

  • 52 кг: Шаҳобиддин Зоиров - Чифтчи Батухан (Туркия)
  • 57 кг: Миразизбек Мирзахалилов - Хосе Куилес (Испания)/Курт Уолкер (Ирландия)
  • 63 кг: Элнур Абдураимов - Чинзориг Баатарсухин (Мўғулистон)
  • 69 кг: Бобоусмон Батуров - Поландо Рохан (Доминикан Республикаси)
  • 75 кг: Фанат Қаҳрамонов - Гиорги Харабадзе (Грузия)
  • 81 кг: Дилшод Рўзметов - Эмметт Бреннан (Ирландия)
  • 91 кг: Санжар Турсунов - Абделхафид Бенчабла (Жазоир)
  • 91 кг: Баҳодир Жалолов - Маҳаммад Абдуллаев(Озарбайжон) / Данис Латипов (Баҳрайн)

Маълумот учун, 24 июлдан бошлаб, мусобақа якунига қадар ҳар куни бокс беллашувлари бўлиб ўтади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 458
Рейтинг: 3
t
×