Токио-2020. Зиёда Исоқова ярим финалда мағлуб бўлди

Спорт 1234
image

Бугун, 2 сентябрь куни Токио-2020 паралимпиядасининг пара таэквондо спорт тури бўйича аёллар ўртасида -49 кг вазн тоифасида ўзбекистонлик Зиёда Исоқова ярим финал жангини ўтказди.

Спортчига финал остонасида перулик Леанор Эспиноза рақиблик қилди. Якунда Исоқова ушбу баҳсни 7:17 ҳисобидаги мағлубият билан якунлади.

Энди Зиёда Исақова бронза медали учун даянга чиқади. Ушбу баҳс бугун, 2 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 16:00 да бошланади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 34
Рейтинг: 2.8
t
×