Токио-2020. Жаҳоннинг биринчи рақамли теннисчиси ҳатто бронза медал ҳам қўлга кирита олмади

Спорт 1360
image

Жаҳоннинг биринчи ракеткачиси, сербиялик теннис юлдузи Новак Жокович Токио Олимпиадасининг бронза медали учун кечган баҳсда ютқазиб қўйди.

У бронза медали учун кечган баҳсда испаниялик Пабло Карреньо Бустага қарши кортга чиқди. 2 соату 47 дақиқа давом этган учрашувда Буста 6/4, 6/7, 6/3 ҳисобида ғалаба қозонди ва Олимпия ўйинларининг бронза медалини қўлга киритди. Жаҳоннинг биринчи ракеткачиси эса Токио Олимпиадасини медалсиз, 4-ўринда якунлади.

Бу испаниялик теннисчининг фаолиятидаги биринчи Олимпиада медали. Жокович эса фаолиятида иккинчи марта бронза медали учун кечган баҳсда мағлуб бўлди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 29
Рейтинг: 3.2
t
×