Токио-2020. Ёрқинбек Одилов финални кучли ўнликда якунлади

Спорт 1587
image

Бундан бироз аввал пара енгил атлетиканинг F57 классида эркаклар ўртасида ядро улоқтириш бўйича финал баҳслари бўлиб ўтди.

Унда иштирок этган ўзбекистонлик Ёрқинбек Одилов 11,71 метр натижа кўрсатди. Қайд этиш керакки, бу унинг ядро улоқтиришдаги шаҳсий рекорди сифатида қайд этилди.

Бироқ, ушбу натижа якунда медаллар учун камлик қилди. Ёрқинбек Одилов финални 9-ўринда якунлади. Шу билан унинг турнирдаги индивидуал юриши ўз ниҳоясига етди. У энди жамоавий баҳсларда иштирок этади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 21
Рейтинг: 3.3
t
×