Токио-2020. Енгил атлетика финалини Саъдуллаева 8-ўринда якунлади

Спорт 1565
image

Бугун, 7 август куни Токио Олимпиадаси енгил атлетика баҳсларининг баландликка сакраш тури бўйича финал учрашувлари бўлиб ўтди.

Унда ўзбекистонлик атлет Сафина Саъдуллаева ҳам иштирок этди.

Дастлаб 1,89 метр баландликдан баҳсларга киришган Сафина ушбу маррани бир уринишдаёқ муваффақиятли забт этди. Кейинги уринишда 1,93 метр баландликка сакради ва бир уринишда муваффақиятли натижа қайд этди.

Учинчи уринишда у 1,96 метр баландликка сакради ва биринчи имкониятини бой берди, бироқ иккинчи мартада бу баландлик ҳам забт этилди.

Тўртинчи сакраш 1,98 метр баландликка бўлди, бу сафар ҳам илк уриниш бой берилди. Иккинчи ва учинчи уринишларда ҳам Сафина вазифани бажаришга ҳарчанд уринмасин, бу баландликни забт эта олмади. Шу тариқа, Сафина Саъдуллаева турнирдаги юришини тўхтатди.

Умумий ҳисобда у 8-ўринни эгаллаган ҳолда мусобақани якунлади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 44
Рейтинг: 3.2
t
×